Германия терма жамоасининг меҳмонхонасида бомба
13 ноя 2015 18:03
Янгиликлар
Германия терма жамоасининг меҳмонхонасида бомба
Номаълум шахс Германия терма жамоаси меҳмонхонасида бомба борлиги ҳақида маълум қилди.
Айни дамда Франция билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Парижда бўлиб турган Германия терма жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонада бомба борлиги ҳақида номаълум шахс маълум қилган ва немис жамоаси тезда у ердан евакуация қилинди.
"Меҳмонхонада бомба борлиги борасида таҳдид бўлди. Меҳмонхона ўраб олинди ва бинодагилар эвакуация қилинди" - дейди Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Оливер Бирхофф.
Германия терма жамоасининг хавфсизлик бўйича офицери Гроссе Леферт: "Француз полицияси бизга бинода бомба борлиги борасида таҳдид бўлганини маълум қилди. Қисқа вақт ичида мен ва ҳамкасбларим меҳмонхонани тарк этдик".
Фикрлар