Германия ЖЧ-2022 саралашидаги 10та ўйиндан 9тасида ғалаба қозонди, тўплар нисбати — +32

Aziz Tukhtamuradov
15 ноя 2021, 08:49
Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида Арманистонни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси 10 та ўйинда 27 очко тўплаб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. 

Германияликлар 9 та ғалабага эришишган. Битта ўйинда Шимолий Македонияга имконият бой берилган. Тўплар нисбати 36:4 ни ташкил этади. 

Флик тайинланганидан сўнг Германия кетма-кет еттита ўйинда ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia