Германия 2001 йилдан бери илк марта ЖЧ саралашида ютқазди. 18 та ўйинлик ғалабали серия якунланди

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2021, 09:02
Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда ўз майдонида Шимолий Македония терма жамоасига ютқазиб қўйди (1:2).

Бу германияликлар учун ЖЧ саралашида 2001 йилдан буён илк мағлубият бўлди. 

Бунгача Германия ЖЧ саралашида фақатгина иккита ўйинда мағлуб бўлган эди: 2001 йил Англияга (1:5) ва 1985 йил Португалияга (0:1). 

Шунингдек, терма жамоанинг 18 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди. Терма жамоа шунингдек 35 та ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳам (30 та ўйин, 5 та дуранг) қайд этаётганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Mister Chip