Геннадий Кочнев: "Ҳозирча янги футболчилар билан шартнома имзоламадик"

Narzulla Saydullayev
6 дек 2013, 19:44
"Бухоро" жамоаси декабрь ойининг ўрталаридан маҳаллий ёшлар билан машғулотларни бошлайди.
3 январдан асосий таркиб Бухорода йиғилади. Бир қатор футболчилар янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилиш борасида раҳбарият билан келишиб олганлар.

"Айни пайтда жамоамизга янги келган футболчилар йўқ. Легионерлар уйларига кетишган. Жамоа билан ҳамкорликни давом эттиришадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Жамоамизга оид асосий янгиликлар январда бошланадиган машғулотлардан сўнг бўлса ажаб эмас", - дейди клуб спорт директори Геннадий Кочнев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia