"Газиантеп" зилзила сабабли чемпионатдаги иштирокини тўхтатди
12 фев 2023 15:51
Янгиликлар
"Газиантеп" зилзила сабабли чемпионатдаги иштирокини тўхтатди
Олдинроқ "Хатайспор" клуби ҳам чемпионатни эрта якунлаганди.
"Биз энди бошқачасига курашамиз - қўшни 10 шаҳарларда зилзила сабабли зарар кўрган ярадорларни даволаймиз. Бундай катта талафотдан кейин футболни ўйлаш ортиқчалик қилмоқда. Оллоҳдан барча фуқароларимизга сабр тилаб қоламиз.
Бундай оғир пайтда футбол клубимиз ўз ишини давом эттирмасликни қарор қилди. Директорлар кенгаши "Газиантеп"нинг 2022/23 йилги Туркия чемпионатидан чиққанини келишиб олишди.
Шаҳримиз ушбу офатдан кейин тезда ўзига келиб олишига ишонамиз. Биз билан бўлаётган барчага раҳмат айтамиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.
"Газиантеп" клуби 25 очко тўплаган ҳолда Туркия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда, "Хатайспор" эса 23 очко билан 14-ўринда кетаётганди. Энди Туркия чемпионатини 17 жамоа давом эттирадиган бўлди.
Фикрлар