Роналдунинг меҳмонхонаси Марокашда зилзиладан жабрланганларга бошпана берди
09 сен 2023 23:55
Янгиликлар
Роналдунинг меҳмонхонаси Марокашда зилзиладан жабрланганларга бошпана берди
Криштиану Роналду меҳмонхонаси Марокашда зилзилалардан жабр кўрганларни қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Марокаш жанубида жиддий зилзила содир бўлиб, 1000дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Марокашда бўлиб турган испаниялик турист қиз Ирен Сейшаснинг айтишича, Роналдунинг 4 юлдузли меҳмонхонаси Pestana Marrakech зилзиладан жабр кўрганларни қабул қилиб, уларга текин хизмат кўрсатмоқда.
Испаниялик қизнинг сўзларига кўра, воқеадан сўнг Марокашни тарк этмоқчи бўлганлар чипта харид қила олишмаган, чунки уларнинг барчаси сотилиб бўлган эди. Меҳмонхоналар билан ҳам вазият шундай бўлган.
"Қимматбаҳо меҳмонхоналар ҳудудига боришимизга тўғри келди. Кейин у ерда Криштиану Роналду меҳмонхонасини бизга бошпана беришига кўндирдик" - деди Сейшас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар