Гаттузога яна бир даъвогар бор
06 мар 2021 20:29
Янгиликлар
Гаттузога яна бир даъвогар бор
"Фиорентина" ушбу мавсум якунланганидан кейин бош мураббийини ўзгартириши мумкин.
"Football Italia" нашрининг ёзишича, флоренцияликлар президенти Рокко Комиссо "Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан алоқага чиққан.
43 ёшли мураббий ҳам ўз навбатида ёзда жамоа бошқарувидан озод этилиши кутилмоқда. Олдинроқ унинг клуб президенти Аурелио Де Лаурентис билан муносабатлари ёмон эканлиги айтилганди.
Айни дамда "Фиорентина"ни Чезаре Пранделли бошқармоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.
25 ўйинда 25 очко жамғарган "Фиорентина" А Серия турнир жадвалининг 14-қаторида бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар