

"Area Napoli" хабарига кўра, унинг хизматларига "Шахтёр" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Украина клуби Луиш Каштру қўл остида жамоа жуда ёмон мавсумни ўтказганидан мамнун эмас ва шу боисдан мураббийнинг истеъфосини кўриб чиқмоқда.
Женнарони "Фиорентина" ҳамда "Тоттенхэм" билан ҳам боғлашмоқда. Мутахассис клуб президенти Аурелио Ди Лаурентис билан урушиб қолгани учун навбатдаги мавсумда ҳам ушбу жамоада ишлаши сўроқ остида бўлиб турибди.



