Гари Невилл: "Трент АПЛ тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўла олади"

Mirjalol Normatov
26 ноя 2023, 14:44
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнолдни мақтади.

"Баъзи вақтларда Трентни кўп танқид қилиб тураман. Лекин у ажойиб футболчи, тўпни яхши бошқара олади, буни сиз унчалик кўрмайсиз.

"Манчестер Сити"да тўпни ошириб берадиган, зарба йўллайдиган яхши футболчиси бор - жароҳатланган де Брюйне. Трент эса унинг даражасида  ва у ўнг қанот ҳимоячиси! У шунчаки классик ўнг қанот ҳимоячиси эмас, у бутун бир қанот учун масъул. Агарда у фақатгина ҳимояга масъул бўлганида унинг "Сити"га қарши ўйиндаги ҳимояланиши янада яхшироқ бўларди.

Унда АПЛ тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўлиш учун етарлича имконияти бор. Шунчаки у ҳимояга бўлган масъулиятини ошириши керак", - деди Гари Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia