UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  0 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:45А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Сан-Сиро"да "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  22 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  6 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  7 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  14 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  2 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  3 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  72

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди" Янгиликлар

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган Евро-2020 чорак финалида Украинага қарши ўйиндан кутаётган тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Германия билан ўйин жуда ҳаяжонли тарзда ўтди, ўйин қизиқарли бўлди, аммо учрашув якунланиши биланоқ, ечиниш хонасида футболчилар чорак финалга тайёргарлик ҳақида гаплашишди. Шунинг учун биз тезда кейинги ўйин масаласига аҳамият бера бошладик.

Ўйлашимча, психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим, бизда кучли таркиб бор. "Уэмбли"да ўйнамаслигимиз биз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин, атиги уч кун дам олиб, "Уэмбли"да Германияга қарши ўйинни такрорлаш машаққатли бўларди.

Энди бизни бошқа синов кутиб турибди. Биз стадионда инглиз ишқибозлари кам бўладиган жойга сафар қилишимиз ва яхши ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Жамоамизнинг хатти-ҳаракати, кучини намойиш эта олиши ҳамда диққат-эътиборли бўла олиши биринчи ўринда туради.

Украина ҳақида яна нимадир дейиш қийин, чунки иккала жамоа ҳам рақиб қандай қилиб турли хил схемалардан фойдаланаётганини кўрмоқда. Нимчорак финалда Украина ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнади. Украиналиклар шведлар билан яхши натижага эришди ва гуруҳ босқичида қўлланган схемани ўзгартиришлари мумкин. Шунинг учун биз барча вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо асосий эътибор ўзимиз намойиш этадиган ўйинга қаратилиши керак.

Биз Украина яхши жамоа эканлигини биламиз. Шевченконинг иши менда катта таассурот қолдирди. Кузда улар Миллатлар Лигасида нохуш натижаларни қайд этди, аммо улар Еврода иштирок этишнинг уддасидан чиқишди.

Сешанба куни биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди. Энди биз ушбу нуқтадан янада юқорига чиқишни давом эттирмоқчимиз" — дейди Саутгейт.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика