"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда
08 ноя 13:50
Янгиликлар
"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда
"Галатасарой" "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Истанбулликлар 38 ёшли аргентиналик футболчини МЛС мавсумидаги танаффус вақтида тахминан 4 ойга қисқа муддатли ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
АҚШдаги мунтазам чемпионат аллақачон якунланди, плей-офф баҳслари декабрь ойи бошигача давом этади, шундан сўнг Месси 2026 йил март ойига қадар узоқ танаффусга эга бўлади. Тахминларга кўра, Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ўйин формасини сақлаб қолиш учун ижарага берилиши мумкин. "Галатасарой" эса вазиятни "диққат билан кузатмоқда".
Месси жорий мавсум "Интер Майами" сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар
Франция чемпионати-фермелар лигаси,
МЛС-Бургер лига дейилгандай.