

Икки йил давомида Жанубий Кореянинг "Тэджон Ситизен" клуби шарафини ҳимоя қилган Гадоев ўтган ҳафтада "Бунёдкор"га қайтган эди. Бугун Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали доирасидаги "Қизилқум"га қарши баҳснинг иккинчи таймида Гадоев захирадан майдонга тушди.



