

Мазкур учрашув олдидан "Машъал" мураббийи Габит Сапаргалиев ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Бу баҳс қийин бўлади. "Навбаҳор" билан бўлган баҳсдан сўнг жиддий тайёргарлик олиб бордик. Бизни кучли жамоага қарши ўйин кутмоқда. Бу ўйинда бизни жамоа очко олиш учун ҳаракат қилади. Ҳозир қўлга киритиладиган очко бизни йигитларга ўзига бўлган ишончни қайтариб беради. Кучли рақибларга қарши ҳам қўрқмай ҳаракат қила олса якунда мақсадга етиш мумкин", - дейди Сапаргалиев.
"Машъал" матбуот хизмати



