UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   31 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Футзал. Вьетнам-2014. Япония - Таиланд учрашуви олдидан Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Япония - Таиланд учрашуви олдидан

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди.
Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Қувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Қувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Таиланд ва Япония терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Виктор Херманс (Голландия) – Таиланд терма жамоаси бош мураббийи:

- Биз чорак финалга йўл олганимиздан жудаям бахтиёрмиз, аммо рақибимиз Япония бўлганидан ҳафамиз. Бу жамоага қарши тўп суриш ниҳоятда қийин. Икки йил олдин Дубайда бўлиб ўтган финал учрашувида биз айнан Японияга мағлуб бўлганмиз. Ўша ўйиндаги ҳисобни эслатишни ҳожати йўқ деб ўйлайман (Япония 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган). Нима бўлганда ҳам, учрашув биз учун қийин кечади бунга ишончим комил. Албатта, бу сафар Япониядан ўч олишга ҳаракат қиламиз. Шогирдларим буни жуда исташади.

Мигель Родриго – Япония терма жамоаси бош мураббийи:

- Япония терма жамоаси Таиландга қарши яна бир финал учрашувини ўтказиш учун тайёр. Жамоалар бир хил савиядаги ўйинни кўрсатишади. Эртага, тактик ва физик жиҳатдан кучлироқ бўлган терма жамоа ғалаба қозонади. Албатта омад ҳам кўп нарсани хал қила олади. Биз Дубайдаги финал учрашувининг натижасини унутганмиз. Бу тариҳда қолди ва бизга қарши умуман бошқа Таиланд майдонга тушишини яхши биламиз. Ўйлашимча, мухлислар жудаям қизиқ ўйин гувоҳига айланишади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика