UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  3 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ливан билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ливан билан дуранг ўйнади

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида 4-тур беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Ливан ёшларига қарши ўйин ўтказишди. Голларга бой ўтган беллашувда ғолиб номи аниқланмади. Аввалига, ливанликлар уч бор ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Лекин, ҳар сафар вакилларимиз мувозанатни ўнглай олишди. Кейинчалик, Хусниддин Нишоновнинг голи эвазига 4:3 ҳисобида биз олдинга ўтиб олган эдик. Аммо, ўйин давомида биз уч маротаба уддалаган ишни ливанликлар ҳам эплашди. Якуний ҳисоб - 4:4.

Ушбу дурангдан кейин ёшларимиз гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишди.

U-20 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 4-тур

"Bangkok Arena", 19.05.2017
Ливан U-20 - Ўзбекистон U-20 4:4
Голлар:
Г.Эль Ҳури 12, С.Кукезиан 17, 38, Ҳ.Албаба 18 - М.Сабер 15 (авт.), А.Усмонов 17, Х.Нишонов 25, Р.Исматуллаев 31

Ливан U-20 (биринчи бешлик): 1.Карим Жоуеди, 3.Ҳуссеин Албаба, 6.Серге Куюмжиан, 8.Стив Кукезиан, 9.Муҳаммад Ҳаммуд.
Захира: 2.Рамзи Думани, 4.Йозеф Алсебали, 5.Набиҳ Чарбел Ҳарфуч, 7.Ҳассан Алам, 10.Али Ҳачем, 11.Мишел Сабер, 12.Георгио Эль Ҳури, 13.Виктор Ҳанна Гергес, 14.Жамал Селван.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 12.Суннатжон Анваров, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага 5-тур доирасида Қатар ёшлари билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Гуруҳимизда айни пайтда турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика