UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  0 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  3 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  6 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида Янгиликлар

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида

Бугун Тошкент вақти билан 15:00да "Олмалиқ" Эрон чемпиони "Тасисат Дарёи"га қарши ўйнайди.

"Тасисат Дарёи" 2012 йилда ташкил этилган. Жамоа илк мавсумни Биринчи дивизионда ўтказган ва чемпион бўлиб Супер лигага йўл олган. Элитадаги дастлабки мавсумида 10-ўрин билан чекланган клуб кейинги икки мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоага икки йилдирки, Осиё футзали афсонаси Воҳид Шамсаи ўйновчи мураббийлик қилиб келмоқда. Шамсаи ўтган йили Осиё чемпионатининг тўпурари ва энг яхши ўйинчиси бўлган эди. Кейинчалик у, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзалчиси деб топилди. "Тасисат Дарёи" эса 2015 йилда Эрон ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионати чемпиони бўлди. Бу натижалар самараси ўлароқ форслар Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзал жамоаси деб эълон қилинишди.


Жамоа ўйинчилари ўзлари қатнашган охирги икки катта мусобақада тўпурар бўлиб келишмоқда: Эрон Супер лигасининг 2015-2016 йилги мавсумида Асқар Ҳассанзода 29 тўп киритган бўлса, 2015 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Воҳид Шамсаи 10та тўп киритган.



"Тасисат Дарёи" жамоасининг таркиби:

Дарвозабонлар:
Маҳди Мостафаи
Мустафа Назари
Воҳид Сеифан

Ўйинчилар:
Муҳаммад Кешаварз
Ҳамид Аҳмади
Муҳаммад Реза Сангсефиди
Али Асқар Ҳассанзода
Мажид Раеси
Қудрат Баҳадори
Моҳсен Монтаземи
Али Баҳадори
Абулқасем Ороужи
Али Эбраҳими
Воҳид Шамсаи
Саид Аҳмад Аббаси
Муҳаммад Зори

Кўриб турганингиздек, "Тасисат Дарёи" охирги йилларда Осиёда етакчилик қилмоқда. Бугунги ўйинда эса вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика