Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
20 янв 2016 16:45
Янгиликлар
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Вьетнам футзал терма жамоасига қарши ўйин 1 февраль куни Тошкентда ўтказилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24 явнарь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиши ва Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши 22 ҳамда 23 январь кунларииккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида маълум қилган эдик.
Жамоа Қозоғистон йиғинидан қайтгач, 26 январь кунидан мусобақа олдидан сўнгги йиғинга киради. Вьетнам жамоаси билан ўйиндан сўнг, Осиё чемпионати олдидан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.
Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар