

Бугун Ўзбекистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эртага ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтади.
Таъкидлаб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20-23 октябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Афғонистонга қарши бўладиган учрашувлар мазкур мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.



