Футзал. Ўзбекистон МТЖ ёшлар жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023, 23:04
Мазкур баҳсда дарвозаларга бешта тўп киритди.

Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида Ўзбекистон U-20 термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. 

Курашларга бой кечган баҳсда миллий жамоа ёшлар устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, асосий жамоа 18 ва 20 декабрь кунлари Марокаш термасига қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати