UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  0 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  1 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш"

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун 31 январь куни “В” гуруҳидаги терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ҳусайн Шодиев (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): Терма жамоа Осиё чемпионатига тайёргарликни 10 январь куни бошлади. Йиғин давомида Қозоғистонга сафар уюштириб, “Қайрат” клуби ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Асосий эътибор Японияга қарши дастлабки ўйинга қаратилган. Жамоада ҳеч қандай босим йўқ. Ўтган йили Тайланддаги U-20 Осиё чемпионатида Япония ёшлари билан 5:5 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Умид қиламанки, мазкур натижа йигитларимга ишонч келтиради. Ушбу турнирга U-20 Осиё чемпионатида қатнашган 7 нафар футзалчини олиб келганмиз.


Бруно Гарсия (Япония терма жамоаси бош мураббийи): Япония терма жамоаси бир ҳафта давомида ўқув-машғулотлар ўтказди. Йиғин давомида Жаҳон чемпиони саналган Аргентина футзал терма жамоаси билан ўйнадик. Ушбу ўйин тайёргарлик жараёнимизга ижобий таъсир кўрсата олди, деб айта оламан. Осиё чемпионатида ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш керак бўлади.


Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан кейин Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказдик. Тайёргарлик жараёни яхши кечди, таркибимизда ёшлар кўп. Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Биринчи ўйин Жанубий Кореяга қарши бўлади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, дастлабки баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Ли Санг Жин (Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи): Гуруҳдаги барча рақиблар кучли эканини яхши биламан. Аммо ҳар қандай спорт турида аутсайдер ҳисобланган жамоа кучлиларни юта олиши кўп кузатилади. Биз ҳам кучлиларни ютишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон билан 2014 йили юзма-юз келиб, мағлубиятга учраганмиз. Ўшанда мен бош мураббий ёрдамчиси бўлганман. Бу сафар яхши натижа кўрсатишга умид қиламан.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика