UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  1 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  4 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  4 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  6 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5 Янгиликлар

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5

Кеча оқшом футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Борисов шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бир кун олдин Минск шаҳридаги “Мапид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Кеча бўлиб ўтган ўйинда эса Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Ўртоқлик учрашуви, 03.12.2015
Беларусь – Ўзбекистон 3:5
Голлар
: - К.Свиридов, Ж.Аноров, Д.Чориев. Ф.Фахриддинов, автогол

Ўзбекистон (Биринчи бешталик): Клим Тюгаев, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Чориев, Дилшод Ирсалиев.
Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.

Бу ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи қитъа чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Беларусь терма жамоаси эса Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Хорватия (10 декабрь), Озарбайжон (11 декабрь) ва Швеция (13 декабрь) билан ҳисоб-китоб қилади.

Европа чемпионатининг финал босқичи Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтказилади. Осиё чемпионати эса 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан Москвага, у ердан Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатар пойтахтида йиғин ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика