UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  1 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  7 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  19 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  26 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида Янгиликлар

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида

Мини футбол бўйича мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" 25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.
"Темирйўлчилар" мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида ўз сафларига бир қатор янги футзалчиларни жалб қилишди. Улардан бири Озарбайжонлик Виталий Борисов, "Локомотив" аъзосига айланган легионер ҳақида имкон қадар маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Виталий Борисов 1982 йилнинг 5 июлида Бокуда туғилган. Футзал бўйича Озарбайжон терма жамоаси сардори, шунингдек, пляж футболида ҳам фаолият олиб боради.



Футзалчи фаолиятининг асосий қисмини Озарбайжоннинг кўп карра чемпиони Нахичеваннинг "Араз" клубида ўтказган. Бундан ташқари, легионер бўлиб ҳам ўйнаган. У 2007 йили "Дина" (Москва) билан шартнома имзолаган ва ярим йил ижара асосида Москва шаҳри жамоаси таркибида ҳаракат қилган. Маълумот учун "Дина" Россиянинг энг совриндор мини футбол жамоаси ҳисобланади.

У Озарбайжон чемпионати ва кубогининг кўп карра ғолиби, 2010 йилги Европа чемпионатининг ярим финалчиси ва 2009-2010 йилги УЕФА кубогининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, УЕФА раҳнамолиги остида ўтказиладиган мусобақаларда "Араз" таркибида энг кўп гол урган - 30 та.



2001 йилдан то ҳозирги кунга қадар Озарбайжон мини футбол терма жамоаси аъзоси, 2009 йилдан эса Озарбайжон пляж футболи терма жамоаси аъзоси.

2008 йилнинг апрелида "Дина" жамоасига бағишланган ҳужжатли филмда суратга тушган.

Исми: Виталий Юрьевич Борисов
Ҳаракатланадиган чизиғи: Ҳужумчи
Туғилган санаси: 05.07.1982
Мамлакат: Озарбайжон
Рақами: 14
Бўйи: 171 см
Вазни: 65 кг

Ютуқлари

Озарбайжон чемпиони: 2002 ("Трибут"), 2004, 2006, 2007 ("Араз")
Озарбайжон чемпионати кумуш медал соҳиби: 2001 ("Трибут")
Озарбайжон чемпионати бронза медал соҳиби: 2000 ("Англойл"), 2005 (Асфарма)

Озарбайжон кубоги соҳиби: 2004, 2006, 2007 ("Араз")


Толибжон Қосимов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика