Футзал. "Локомотив" учрашув якунига 1 сония қолганида "Навбаҳор"дан ғалабани тортиб олди

Mirjalol Normatov
25 апр 2022, 18:22
Футзал бўйича мамлакат чемпионати 10-турини якунлаб берувчи баҳс бўлиб ўтди.

Унда "Локомотив" ҳамда "Навбаҳор" футзалчилари залга чиқишди. Қайд этиш керак, баҳс якунига 50 сония қолганида "Навбаҳор" футзалчилари икки гол фарқи билан ҳисобда олдинда бораётганди. Аммо қисқа фурсат ичида тошкентликлар ҳисобни тенглаштиришди. Учрашув якунланишига бир сония қолганида эса Акбар Усмонов "Локомотив" учун ғалаба голини киритди.

"Локомотив" - "Навбаҳор" 6:5

Голлар: Амиржон Садуллаев (10), Акбар Усмонов (16, 40), Сарвар Шоаҳмедов (39, 40, 40) — Ҳаким Абдурашидов (1, 36, 40), Дониёр Сотволдиев (23), Абдулло Ўринбоев (36)

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia