UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  1 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  4 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  7 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди Янгиликлар

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди

Футзал бўйича Ўзбекистон XVIII чемпиоанти 1-босқич 1-тур учрашувлари давом этмоқда.
17 октябрь куни учинчи кун учрашувлари ўтказилди.

Иккинчи кун ўйинларида «Ардус»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзига хос сенсация кўтарган Қаршининг «Дўстлик-AIN» жамоаси мавсум арафасида ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдиришга муваффақ бўлган «Когон»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонган бухороликлар эса мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб олишди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳисобида ҳам тўққиз очко бор. Эътиборли томони, «темирйўлчилар» учинчи ўйин куни асосий рақибларидан бири – «Максам-Чирчиқ»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлишди. Бироқ тўплар нисбати сабаб «Локомотив» иккинчи поғонанини банд этиб турибди.

«Ардус» Андижоннинг «Турон-С» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўз рақиблари дарвозасига 9тадан гол уришди – «Нафис» «пахтакорчилар»га 2:9, «Строитель-Зарафшон» эса «бунёдкорчилар»га 4:9 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тўртинчи кун учрашувлари 18 октябрь, жума куни ўтказилади. Шу куни «Пахтакор» – «Дўстлик-AIN», «Нафис» - Максам-Чирчиқ», «Строитель-Зарафшон» – «Локомотив», «Когон» – «Турон-С» ва «Ардус» – «Бунёдкор» учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпионати, 1-босқич, 1-тур
Учинчи ўйин куни натижалари
17 октябрь, пайшанба

Дўстлик AIN – Когон 2:5
Турон-С – Ардус 2:4
Пахтакор – Нафис 9:2
Бунёдкор - Строитель-Зарафшон 9:4
Локомотив - Максам-Чирчиқ 2:0

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Когон 3 3 0 0 18-4 9
2  Локомотив 3 3 0 0 14-2 9
3  Дўстлик AIN 3 2 0 1 11-8 6
4  Ардус 3 2 0 1 9-7 6
5  Максам-Чирчиқ 3 2 0 1 6-5 6
6  Бунёдкор 3 1 0 2 10-10 3
7  Пахтакор 3 1 0 2 11-12 3
8  Турон-С 3 0 1 2 7-11 1
9  Строител-Зарафшон 3 0 1 2 9-18 1
10  Нафис 3 0 0 3 6-24 0
  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика