UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  4 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Футзал. Бруно Гарсия: "Вьетнам Осиё чемпионатига тайёр" Янгиликлар

Футзал. Бруно Гарсия: "Вьетнам Осиё чемпионатига тайёр"

Теглар :  ФутзалВьетнам
10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашувчи терма жамоалар орасида биринчи бўлиб Вьетнам Ўзбекистонга етиб келди.

Кеча Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини Вьетнам бош мураббийи Бруно Гарсия кузатиб борди. "C" гуруҳида Тожикистон, Таиланд ва Хитой Тайпеи билан кураш олиб борадиган Вьетнам устози бўлажак рақиблари ҳақида маълумот тўплади. Биз фурсатдан фойдаланиб испаниялик мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўзбекистонга бугун, 28 январь куни етиб келдик, - деб гап бошлади Бруно Гарсия. Осиё чемпионатига тайёргарликни шу ерда давом эттирамиз. Айни пайтда Ҳошиминда 35 даража иссиқ, Тошкентда эса деярли 0 градус экан. Шу боис ҳам шогирдларим маҳаллий иқлимга мослашишлари учун қитъа чемпионати бошланишига 14 кун қолганида юртингизга етиб келдик".



"Гуруҳимиздан ўрин олган Тожикистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинини томоша қилдим. Тожикистон сафида индивидуал тарзда кучли футзалчилар кўп, лекин тактик қўлланмалар йўқлигини сездим. Масалан, Ўзбекистонда тактик қўлланмалар кўплиги кўзга ташланди".

"Вьетнам Осиё чемпионатига тайёр. Тактик кучимиз орқали рақибларнинг жисмоний кучини енгишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Квартетимизда Таиланд фаворит. Хитой Тайпеи ҳам ўзига яраша кучли терма жамоа ҳисобланади".

"Тошкентга келганимизда қалин қор ёққанини кўрдик. Мен испанияликман олдин ҳам қорни кўп кўрганман (кулади). Шогирдларим эса бундан ҳайрон қолишди. Бир йил олдин Хорватияга йиғин ўтказишга борганимизда футзалчиларим биринчи бор қорни кўришганди", - дейди Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика