UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  34 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қаршида йиғинни бошлашди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қаршида йиғинни бошлашди

Теглар :  Футзал
Хабарингиз бор, 21-26 сентябрь кунлари Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида биринчи марта Осиё чемпионати бўлиб ўтади.


Чемпионатда Осиёнинг 8 та давлатидан терма жамоалар иштирок этишади. Ушбу терма жамоалар “А” ва “В” гуруҳларга бўлинишган Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳдан ўрин олган, шунингдек бу гуруҳда Эрон, Малайзия ва Гонгконг давлатлари терма жамоалари бор.

Маълумингизким, мамлакатимизнинг ушбу терма жамоасига таниқли мутахасис Аваз Мақсумов бош мураббийлик қилади, унга ёш мутахасис Камола Усманова ёрдам беради.

Терма жамоа аъзолари  бугун Қарши шаҳрида йиғилишди. Осиёда илк бор ўтказиладиган чемпионат олдидан бугун тайёргарликлар бошланади.

Хўш, йиғин нега Қаршида шаҳрида ташкил этилди? Бунга бир неча сабаблар бор, биринчидан ушбу терма жамоанинг аксариятини  “Севинч” жамоаси футболчи қизлари ташкил қилади,  қолган футболчилар Тошент шаҳрининг “Бунёдкор W” ва Тошкент вилоятининг “Металлург W”  жамоаларидандир. Иккинчидан Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт ва соғломлаштириш марказида футзал бўйича тайёргарликлар олиб бориш учун барча шароитлар мавжуд. Бу ерда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказилганидан ҳам хабарингиз бор.

Шуларни эътиборга олган терма жамоалар маркази йиғинни шу ерда ташкил  қилишни маъқул топишган.

Бугун 16:00да дастлабки машғулотларга киришишди.

Йиғин ҳақида кейинги саҳифаларимизда ҳам батафсил хабарлар бериб борамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика