

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2021/22 йилги мавсумига қуръа ташланди. Водийда ўтадиган дастлабки тур баҳслари олти кун давомида ташкил этилади. Бунда ҳар куни 3 тадан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйинлар 15:00, 17:30 ҳамда 20:00 да старт олади. Илк тур учрашувларига Фарғонадаги "Само" спорт комплекси мезбонлик қилади.




