UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  4 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  2 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  4 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  5 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   5 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  11

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади Янгиликлар

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
04 апр 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 апр 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 апр 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 апр 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика