UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  1 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  1 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  4 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  18 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  3 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   4 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  10 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман" Янгиликлар

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"

Эртадан бошлаб Қувайт мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан куч синашади. Афтидан ҳамюртларимиз ўрин олган квартетдаги рақибларимиз даража жиҳатдан пастроқдек. Бу борада таниқлик собиқ футзалчи Абдулла Бўриев мусобақа старти олдидан вакилларимизнинг имкониятлари, турнир фаворитлари ҳақида фикрлари билан бўлишди. 



Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?


- Футзалчиларимиздан халқаро мусобақаларда доим яхши натижа кутганмиз. Бу Осиё чемпионатида ҳам аввалгиларидан кам бўлмаган натижа кўрсатишларига ишонамиз. Шахсан ўзим камида финалгача етиб боришимизни ўйламоқдаман. Албатта медаль билан қайтишларини тилаб қоламиз. 



- Гуруҳдаги рақибларимизни биздан анча паст, демаган бўлардим. Улар ҳам муносиб тайёргарлик кўриб келишгани аниқ. Осон бўлмайди. Бироқ йигитлар буни уддалашади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқамиз, деган умиддаман. 

- Осиё чемпионати ғолиблиги учун фаворитлар ўзгармаса керак. Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистонда имконият катта. Шунингдек, Вьетнам ҳам бор. 



- Футзалчиларимизга келсак, хурсанд қиладигани жароҳатларсиз етиб боришди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмоновдан кўп нарса кутяпман. Уларнинг орасида Акбар шундай мусобақаларда ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Тўпурарлик маҳоратини Ўзбекистон чемпионатида кўрсатмоқда. Эндиликда Осиё чемпионатида ҳам буни кўрсатишини хоҳлайман. Мураббийлар штабига, футзалчиларга омад тилаб қоламан. Юзлигиси ёруғ бўлиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб олтин медаллар билан қайтишларини тилайман


Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика