UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   1 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  8 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   1 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  12 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   8 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  8 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  14 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   43 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  30 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  2

Футзал. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Футзал. 4-тур рамзий терма жамоаси

24-29 март кунлари футзал бўйича XX миллий чемпионат биринчи босқич 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Беш кун давомида ўтказилган муросасиз учрашувларнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Демак, Олий лига 4-тур рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабон: Аббосбек Ўлмасбеков (“Бунёдкор”)
Ўйинчилар: Жамолиддин Шарипов (“Олмалиқ”), Жўрабек Аҳмедов (“Когон”), Илҳом Ражабов (“Бунёдкор”), Элдор Ҳошимов (“Ардус”).
Заҳирадагилар: Алишер Ибрагимов (“Дўстлик-AIN”), Мухтор Абдукаримов (“Турон-С”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Даврон Чориев (“Ардус”), Дилшод Ҳайдарқулов (“Нафис”).


Аббосбек Ўлмасбеков (“Бунёдкор”)
“Қалдирғочлар” дарвозабони тўртинчи турни ишончли тарзда ўтказди, бир неча мураккаб вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. “Максам-Чирчиқ” билан кечган ўйинда эса ўз дарвозаси олдидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.


Жамолиддин Шарипов (“Олмалиқ”)
Терма жамоа аъзоси ҳисобланган Жамолиддин Шарипов 4-турда рақиб дарвозабонларини жами 13 бор ранжитди. У жорий мавсумда бир ўйинда энг кўп гол уриш борасидаги рекордни ўрнатди. “Пахтакор” билан кечган баҳсда 7 та голга муаллифлик қилди.


Жўрабек Аҳмедов (“Когон”)
“Когон” жамоасида ўтган мавсум Соҳиб Нарзуллаев етакчилик қилганди, бу йил эса бу вазифани “Пеле” (Жўрабек Аҳмедовнинг лақаби) муносиб тарзда уддаламоқда. Биринчи босқичнинг сўнгги турида Аҳмедов 8 та тўп киритди.


Илҳом Ражабов (“Бунёдкор”)
Ўтган йилги мавсумни “Пахтакор”да ўтказган ва клуб тўпурари бўлган Илҳом Ражабов бу йил “Бунёдкор”да сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Илҳом олдинги 3 турда 9та тўп киритган эди, бу сафар эса ана шу 9 тўпни бир турда рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди.


Элдор Ҳошимов (“Ардус”)
“Ардус”нинг иккинчи тўртлигида майдонга тушадиган Элдор Ҳошимов бу турда 7 та голга муаллифлик қилди. Ўйин жиҳатидан ҳам у ўсиб бораётганини кўрсатди. Асосий вазифаси ҳимояга жавоб бериш бўлган футзалчи учун бир турда еттита гол жуда яхши натижа.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика