UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  0 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  15 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  342 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  120 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида Баҳодир Аҳмедов ҳам бор Янгиликлар

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида Баҳодир Аҳмедов ҳам бор

Футзал оламида нуфузли ҳисобланган Futsalplanet.com халқаро портали анъанавий тарзда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келади.

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши терма жамоаси бўлиш учун номзодлар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Шу жумладан, 2021 йил лауреатларини аниқлаш учун номзодлар ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи номинациясида номзодлар 10лигига киритилди. Футзалимиз тарихида фақатгина 2012 йилда афсонавий дарвозабонимиз Рустам Умаров йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун якуний номзодлар 10лигидан жой олган эди. Ўзбекистонлик мураббий тарихда илк бор энг яхшилар ўнлигидан жой олди.

Ушбу рўйхатдан энг яхшиларни махсус халқаро экспертлар аниқлашади.

"Futsalplanet Awards-2021"

Йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Мариан Берки (Словакия), Словакия терма жамоаси

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон), Ўзбекистон терма жамоаси

Бруно Гарсия (Испания), Япония терма жамоаси

Ҳишам Дгуиг (Марокаш), Марокаш терма жамоаси

Фредди Гонсалез Баррера (Венесуэла), Венесуэла терма жамоаси

Хорхе Гомес Браз (Португалия), Португалия терма жамоаси

Пауло Рикардо Кака (Бразилия), Қозоғистон терма жамоаси

Иво Крезо (Босния ва Герцеговина), Босния ва Герцеговина терма жамоаси

Матиас Раул Лукуикс (Аргентина), Аргентина терма жамоаси

Муҳаммад Наземашариеҳ (Эрон), Эрон терма жамоаси


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бошчилигида 2021 йил Литвада бўлиб ўтган мундиалнинг "A" гуруҳида Россиядан сўнг иккинчи ўринни банд этиб плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда эса Эронга 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика