UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Футболда адолат йўқ, бўлмайди ҳам! Янгиликлар

Футболда адолат йўқ, бўлмайди ҳам!

2021 йилги мавсумда фақат 2 ҳакамнинг (Вадим Агишев ва Фирдавс Норсафаров) ҳаракатларига тезкорлик билан баҳо бердим (реферининг якуний ҳуштагидан кейин 1-2 соат оралиғида).

Гарчи кейинчалик собиқ арбитрлар ва тажрибали экспертлар ҳар 2 фикримни тасдиқлаган бўлса-да, шахсий почтам қаршилик ва наманганлик ишқибозларнинг муҳаббатга тўла хатларига тўлиб кетди. Шу туфайли 4 июль куни ўтказилган ва кўп доираларда муҳокамага сабаб бўлаётган ўйинга бироз бошқа томондан назар солишга қарор қилдим.

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 53'

Суперлига. 12-тур

04/07/2021, 20:00

0
:
1
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
40'  Марко Станоевич
52'  Муҳриддин Зоиров (Ойбек Бозоров)
53'  Ҳусайин Норчаев
53'  Шерзод Насруллаев
69'  Ҳусайин Норчаев (Сухроб Нуруллоев)
90'  Шерзод Насруллаев
90'  Умар Эшмуродов
90'  Ҳусниддин Алиқулов
46'  Искандар Шайкулов (Эргаш Исмоилов)
90'  Жамшид Болтабоев
90'  Лука Чермель
90'  Марко Колакович

"Сўғдиёна"нинг мағлубиятидан Суперлига ютқазди

Улуғбек Бақоев шогирдлари мусобақа ғолибиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турганди. "Насаф"га ютқазиқдан кейин жиззахликлар ва пешқадам "Пахтакор" орасидаги тафовут 9 очкога етди. Яъни чемпионлик пойгасининг тақдири 1-давра якунига етмай туриб, ҳал бўлгандек таассурот қолдира бошлади.

Учрашувдаги кескинлик ижобийдир

Мен нафақат ҳаётда, балки спортнинг ичидаги тажовузкорлик, агрессия ва шиддатга қаршиман. Шу туфайли спортнинг рақибини жароҳатлаш, жисмонан зарар етказиш асосида қурилган турларига яхши кўз билан қарай олмайман. Аммо, футбол майдонидаги ўйинчилар орасида юзага келадиган кескинлик, даҳанаки жанглардан нолийдиганларни ҳам сира тушунмайман. 


Майдондаги кескинликдан фақат футбол ютади. Яъни, жамоалар орасида принципиаллик пайдо бўлиши ўз-ўзидан чемпионатдаги навбатчи ўйинларни йўқ қилади. Агар барча учрашувлар "Навбаҳор" — "Пахтакор" ёки "Насаф" — "Сўғдиёна"дек ўтса, одамлари аллақачон АПЛ томошасидан ҳам воз кечишарди...

ВАР ҳақида

Қаршидаги ўйинда ВАР системаси ишлади ва эътирозларга сабаб бўлган эпизоднинг асосий иштирокчисига айланди. Мазкур ҳолат 1 йил муқаддам содир бўлса, музкур тизим йўқлиги туфайли "Сўғдиёна"нинг голи ҳисобга олинар ва "Насаф" 2 очкодан маҳрум қилинарди. Бироқ, Қаршидаги ўйинда ВАР ишлади ва ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсатди. 


Юқорида айтганимдек, ушбу қарорни муҳокама қилмоқчи эмасман. Шунчаки, футбол майдонидаги ноҳақликларни йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган тизимни кескин танқид қилаётганларга бир нарсани эслатиб қўймоқчиман: бош ҳакам ҳам, ВАРда ўтирганлар ҳам инсон ва ҳеч қайси қул хатолардан кафолатланмаган (шу жумладан сиз ҳам). Хато ва хиёнатнинг орасида минг км масофа бор. Шу туфайли ҳар хатони хиёнатга йўйишнинг ўзи хато.

Ҳакамлар хато қилаверса, адолат қаерда қолади, деган савол туғилиши мумкин. Аммо, унутмангки, ...

футболда адолат йўқ.

Нима деб ўйлайсиз, кеча ВАР ишга тушганидан кейин Насибуллаев голни ҳисобга олса, "Насаф" томон эътироз билдирмас эдими? Ҳўкизнинг болалашига ишонсам ҳам, бунга ишонмайман. Яъни, Насибуллаев голни инобатга олса ҳам, олмаса ҳам танқидлар ёмғири остида қолиши аниқ эди. Чунки манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳар ҳолатда одам боласи адекватлигини йўқотади. Аслида уларни айблаш ҳам нотўғри. 

Футбол шундай спортки, унда бир вазият учун 3та ҳакамнинг барчаси турли хил қарор қабул қилиши ва уларнинг барчаси тўғри бўлиши мумкин. Масалан, жарима майдони ичида тўпнинг қўл билан ўйналишини олайлик. Шунақа вазиятда Эрматов тўп қўлни топганлиги учун ўйинни давом эттиришга қарор қилса (1), Коллина пенальти белгилаши мумкин (2). ВАРда ўтирган Клаттенбург эса пенальтини бекор қилиб (3), бутунлай бошқа сабаб - масофанинг қисқалигини кўрсатиши мумкин. 

Ва юқоридаги ҳакамларнинг барчаси ўз қарорини изоҳлаб бера олади. Шунга қарамай, ўша вазиятда азият чеккан томон реферини адолатсизликда айблайверади. Футболда, умуман ҳаётда барчани бирдек хурсанд қилишнинг иложи йўқ — хафалар эса мудом адолатнинг йўқлигидан нолишади. Демак, бу ҳолат то абад давом этади. Агар футболдаги ҳакамликдан инсон факторини бутунлай ўчириб, компьютерларга топшириб қўйсангиз ҳам нолигувчилар топилаверади. Дейлик, компьютер "Пахтакор" ёки "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгилади. Ўшанда ҳам мухлисларнинг бир қисми норози бўлади ва компьютерни дастурлаганларни айблаб чиқади. Хуллас, футболда адолат йўқ. Аммо...

Тақдир адолатли

Футбол, бокс ёки қайсидир судда адолат бўлмаслиги мумкин. Бироқ, тақдирнинг тарозисидан қочиб бўлмайди. Бугун Улуғбек Бақоев жамоаси ва унинг мухлислари "Насаф"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан нолиб, 1 очко тортиб олинганини айтмоқда. Уларга Суперлиганинг 2-тури доирасида Жиззахда ўтказилган "Турон" билан ўйинни эслатиб қўймоқчиман. Ўшанда "Сўғдиёна"га 3 очко келтирган гол 11 метрлик жаримадан урилган, пенальти эса яйпанлик футболчи ўз жарима майдонида тўпга боши билан (қўли эмас!) ўйнагани учун қўйилганди. Буни ҳамма унутган бўлиши мумкин, лекин тақдирнинг хотираси кучлироқ...


Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика