UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  1 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  15 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  109 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди Янгиликлар

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди

Эътиборингизга "The Athletic"нинг футболчилар қачон имкониятига кўра энг юқори даражасига чиқиши борасидаги тадқиқот маълумотларини келтириб ўтамиз.

Тадқиқотчилар мураккаб статистик кўрсаткичларга урғу беришни хоҳлашмади, чунки бу анча қийин ва доим ҳам реал картинани кўрсатиб бера олмайдиган омил саналади. Улар асосий эътиборни футболчиларнинг амплуасига кўра сўнгги 10 йилликдаги ўйин амалиёти (ўйин вақти)га қаратишди.

Футболчининг индивидуал "пик"идан келиб чиқсак, бу мантиқан унчалик ҳам тўғри эмас. Тасодифлар жуда кўп, мураббий омили, бундан ташқари, АПЛ каби чемпионат вакилларида яна жуда кўплаб майда деталлар мавжуд. Мисол учун, Криштиану Роналду фаолиятининг энг юқори чўққисини аниқ айтиш деярли имконсиз. 

23 ёшида ЕЧЛда зафар қучганими? 25 ёшда "Реал"даги биринчи мавсумми? 31 ёшдаги "Евро" ғолиблигими ёки 36 ёшда МЮга "камбек"ми? Ўйлашимизча, статистик, эмоционал ва тактик жиҳатдан бу турли даврлар бўлади.



Бироқ маълумотлар оқимида ўйин амалиёти (ўйин вақти) энг маъқул кўрсаткичлардан биридек:

1. Мураббийлар асосий таркибга одатда энг кучлиларни, яхши спорт формасида бўлганларни қўяди. 

2. Нидерландия, Дания ёки Жанубий Америкадан кўра, АПЛ учун бу усул кўпроқ мос тушади. Сабаби аксарият ҳолларда АПЛга футболчилар маълум даражага чиқиб, кучга тўлган даврда келади ва дарҳол натижа бериши талаб қилинади. Бошқа Лигага қайта сотиш учун ёш ўйинчиларни инглизлар одатда харид қилишмайди.

"Атлетик"дагилар узоқ тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келишди: дарвозабон учун - 28-29 ёш. Марказий ҳимоячи учун – 27-28 ёш. Қанот ҳимоячиси – 25 ёш ва ундан катта (ундан кичик эмаслиги аниқ). Марказий ярим ҳимоячи ҳам 25+, Вингер худди ҳужумкор ярим ҳимоячилар каби – тахминан 26 ёш, Марказий ҳужумчи учун "пик" эса – тахминан 27 ёшда. Жуда қизиқ-а, шундай эмасми?



Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Роналдунинг энг "зўр даврлари" қачон бўлган? Бошқа футболчилар борасида нима дея оласиз?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика