UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Футбол юлдузлари олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб борган бўлишарди? Янгиликлар

Футбол юлдузлари олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб борган бўлишарди?

Баъзи футбол юлдузлари миллионлар ўйинидан ташқари бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланиб туришади ёки болаликда шуғулланишган.

Эътиборингизга 10 нафар футболчи олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб бориши мумкинлигини тақдим этамиз.


Уэйн Руни. Руни футболдан ташқари бокс билан шуғулланиб туришини барча яхши билса керак. Агар Уэйн футболчи бўлмаганида, қўл-қопли спорт турида жаҳон чемпионига айланиши ҳам мумкин эди.



Кейлор Навас. Навас ўтган мавсумда "Реал" дарвозасига белгиланган жуда пенальтиларни қайтарди ҳамда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси баҳсларида ўзининг ажойиб реакцияси билан дарвозасини ишончли қўриқлади. Кейлор бу реакцияси билан стон теннис устаси бўлиши мумкин.



Бранислав Иванович. Иванович ҳимояда ишончли ўйнашидан ташқари, тўпни аутдан узоққа ташлаб бера олиши билан ҳам машҳур. Сербиялик ўзини найза улоқтиришда синаб кўрса бўлади.



Златан Ибрагимович. МЮнинг янги ҳужумчиси Златан Ибрагимович футбол билан бирга таэквондода ҳам кучли спортчи эканлигини исботлаган. Швециялик хатто қора белбоғ соҳибига айланган. У Олимпиада ўйинларида қайси спорт турида курашишини тушунган бўлишингиз аниқ. Агар Златан таэквондони танлаганида, ҳозир Ибрагимович - Шокин жангини кузатган бўлармидик.



Лионель Месси. Месси Олимпиада ўйинларининг қайси спорт турига мос тушаркин деб ўйлаяпсизми? Леонинг ўйинларига яхшилаб эътибор берсангиз, у тинмай рақиблари устидан сакраб ўтади ёки сирпаниб келаётганларга чап бериб қолади. Аргентиналикка тўсиқ ошиб сакраш спорти мос тушса керак деб ўйладик.



Криштиану Роналду. Роналдунинг жисмоний қобилиятларини ҳисобга олсак, уни деярли барча спортга тавсия қилсак бўлади. Аммо португалиялик баландликка сакраш бўйича бир неча карра олимия чемпиони бўлишига шубҳа қилмаймиз.



Буффон, Бонуччи, Кьеллини ва Барзальи. Бу италияликлар ҳимоя қўрғонида синхрон ҳаракат қилишини жуда кўп бора кўрганмиз. Синхрон ҳаракатлар қайси спорт турида жуда муҳим? Синхрон сузиш.


 Андреа Пирло. "Маестро"ни бу рўйхатга қўшмаслик катта хато бўлар эди. Пирло аниқ узатмалари, Тайгер Вудснинг фантастик зарбаларига ўхшаб кетади. Италиялик футболчини гольф мусобақасида кўриш жуда қизиқ бўларди.



Даниэле Де Росси. Бу футболчи ўзининг курашувчанлиги ва иродаси билан машҳур. Де Росси бу фазилатлар билан дзюдо спорт турида Ришод Собировга қарши татамига чиқиши керак.



Сеск Фабрегас. Сизда "испанияликни нега бу рўйхатга қўшишди?" деган савол пайдо бўлиши мумкин. Фабрегас иштирок этган ўйинларни эътибор билан томоша қилсангиз, Сеск учрашувларнинг 3дан 2 қисмини юриб ўтказади. Ярим ҳимоячи спортча юриш баҳсларида қатнашса, нечанчи бўлиб финиша етиб келади деб ўйлайсиз?


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика