UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  3 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  7 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг Янгиликлар

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг

Бироз аввал эътиборингизга футболга оид бир қанча саволларни тақдим қилгандик.

Футбол викторинаси. Билимингизни синаб кўринг (2-сон)

Марҳамат, жавоблар билан танишинг. 

1. Ушбу футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у профессионал фаолиятини 3 марта якунлаган. Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг ёзида ўзини тарбиялаган клуб сафига бориб қўшилди. 2012 йилга қадар ўша жамоа шарафини ҳимоя қилгач, фаолиятини биринчи марта якунлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг (2013 йилнинг ёзида) яна ўша клуб сафига қўшилди ва бир мавсум ҳаракатланиб, 2014 йилнинг 1 июлида футболдан 2-марта кетди. Орадан 3 йил ўтди. Эринмаган банда эканки, 2017 йилнинг январида яна майдонга қайтди ва яна ўша жамоа таркибига қўшилди. Дарвоқе, у бу пайтга келиб мазкур клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида чинакамига футболчилик фаолиятини (3-марта) якунлаган футболчи ва у тўп тепган сўнгги клуб номини топинг.

Жавоб: Хуан Себастьян Верон, "Эстудиантес".

2. Энди 2 киши ҳақида гап боради. Уларнинг тақдири шунчалик ўхшашки, эгизакларникидан-да яқинроқ. Улар битта малакатда туғилишган. Ҳар икковининг отаси футболчи, онаси эса гандбол бўйича мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи улғайиб бутунлай бошқа юрт терма жамоаси ҳужум чизиғида тандем ҳосил қилишди. Қаҳрамонларимиз ажойиб фаолият юритиб, ҳар бир ҳужумчи (Роналду-ю Месси ҳам) орзу қиладиган рекордларни ҳам ўрнатишди. Юқорида кимларнинг таърифи келтирилди?

Жавоб: Лукас Подольски ва Мирослав Клозе.

3. Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини безаган мазкур футболчи 3 мамлакат миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Гап ким ҳақида боряпти?

Жавоб: Альфредо Ди Стефано.

Таъкидлаш лозимки, бир нечта фойдаланувчиларимиз барча саволларга тўғри жавоб топа олишди. Эътиборингиз учун ташаккур!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика