UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба билан барчани табриклайман. Яхшигина қаршиликка учрадик. Рақиб учрашувга яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турибди ва деярли вазият яратишга имкон бермади. Рақиб ҳимоясини хато қилишга мажбур қилдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бугун ўйин тезлиги юқори бўлмади. Ҳаво ҳам иссиқ эди. Бугун натижа учун ўйналди", - дея фикр билдирди Рўзиқул Бердиев бугунги баҳс ҳақида.


- Рубин Хебай нега ўйнамай қўйди?

- Сабаби Ҳусайн Норчаев ундан яхшироқ спорт формада. Норчаев бугун гол урмагандир, аммо жамоага кўп ёрдам берди. Хебай ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетди деб ўйлайман. Агар зарбаси голга айланганида, турнинг энг чиройли голларидан бири бўлар эди.

- Терма жамоа сафидан қайтган футболчиларнинг ҳолати қандай?

- Бу ҳар доим таъсир қилади. Сабаби терма жамоада ва клубда турли хил тизимда тайёргарлик кўрилади. Ҳар бир футболчининг ҳолати ҳар хил. Акмал бугун бизга ёрдам берди, аммо биз кутган ўйинни намойиш эта олмади. Баъзида ушбу фактор ўз сўзини айтади.



- Акмал сўнгги вақтларда майдонда кўп баҳслашадиган бўлиб қолди...

- Суҳбат олиб бориш керак. У қизиққон, аммо футболчи ўзини назорат қила олиши керак. Кераксиз жойдан карточка олиб қўйиши мумкин.

- "Насаф" футболчилари кўпинча дарвозабон ҳудудидан гол уришмоқда, нега узоқ масофадан зарбалар камайиб кетди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Мен узоқдан тепинглар деб кўрсатма бераман. Англия ва ўзбек футболини таққослаш ҳам нотўғри. Баъзида йигитлар бундай қарор қабул қилишмайди. Узоқ масофалардан ҳам голлар урдик. Бугун "Навбаҳор" яхши ҳимояланди ва бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди.

- Шерзод Насруллаев бугун майдонга тушмади...

- У терма жамоа сафидан қайтди ва жамоа билан бирга кўп машғулот ўтказа олмади. Енгил жароҳати борлиги туфайли, таваккалга қўл урмадик. Кейинги учрашувларда сафга қайтади деган умиддаман.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика