UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  0 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  5 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  7 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  10 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4

Футбол ва туризм - давлат сиёсати Янгиликлар

Футбол ва туризм - давлат сиёсати

Юртимизда содир бўлаётган турли соҳалардаги ўзгаришлар барчамизни бефарқ қолдирмаяпти.

Давлат сиёсати турмуш ҳаётимизга бевосита боғлиқлигини инобатга олган ҳолда Президент қарорларининг футболга тўғри келадиган нуқталаридан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистонда сайёҳликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурган ҳолда махсус қарорларни имзолаяпти.

Ички туризм ривожланиши валюта ташқарига чиқиб кетмаслигига сабаб бўлса, чет элдан келадиган сайёҳлар эвазига давлат ғазнасини валюта билан тўлдириш мумкин. Эҳтимол, футболга бунинг нима алоқаси бор дерсиз.

Келинг, Туркия қандай қилиб қишки йиғинлар учун марказга айланганини ёдга оламиз. Россиянинг "Ротор" клуби 1995 йил машғулот ўтказиш учун Анталияга боради. У пайтда Анталия бугунгидек катта салоҳиятга эга эмасди, яъни футбол клублари учун. Йиғин якунига етгач, "Ротор" вакили уларга хизмат кўрсатган кутиб олувчига, нима учун меҳмонхоналар олдида футбол майдонлари йўқлигини, қиш ойларида бу ерга келиб машғулот ўташ идеал маскан эканини айтади.

Шундан кейин Туркия меҳмонхоналари бирин-кетин машғулот майдонларини барпо эта бошлайдилар. Бугунга келиб қиш бўйи Анталиядаги меҳмонхоналар "ўлик" мавсумда ҳам мижозларга бой. Уларнинг жуда катта қисми футбол клубларидир. Биргина футбол ортидан Туркияга кириб келаётган миллионларни энди ўзингиз бир чамалаб кўраверинг

Айтайлик, биз ҳам нима биландир футбол клубларини ўзимизга жалб этишимиз мумкинми? Самарқанд ва Бухоро деганда МДҲ давлатларидан тортиб Европагача яхши билишади. Лекин на Самарқанд ва на Бухорода битта текис, яъни тўлиқ стандартга жавоб берувчи сунъий майдон мавжуд эмас. Масалан, тарихий шаҳарларда иккитадан сунъий майдон қуриш орқали юртимиз ғазнасини яхшигина маблағ эвазига бойитиб олишимиз мумкин.

Туркия ҳам бир деганда ҳозирги даражага етмаган, бунинг учун анча йил керак бўлди. Биз эса аввал кичик футболдан бошлаймиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани Ўзбекистон Республикаси Президенти кайфиятини кўтариб юборгани сир эмас, буни Шавкат Миромонович футболчиларимизнинг Тошкентга келишлари биланоқ совғалар билан сийлагани шахсан ўзлари катта мақсадлар олдида турганимиздан дарак.

Ўзбекистондек салоҳиятга эга давлат учун иккита сунъий майдонни қуриш ҳеч гап эмас. Бу билан биз Ўзбекистонни МДҲда болалар футболи маркази бўлишига пойдевор қўя оламиз. Бухорода "Имом Ал Бухорий", "Минора", Самарқандда эса "Амир Темур" ва "Буюк ипак йўли" каби бутун дунё биладиган ном остида турли футбол мусобақаларини ўтказсак бўлади.

Фараз қилинг, "Буюк ипак йўли" Кубоги орқали Хитой, Италия, Россия, Греция, Малайзия ва қўшни давлатлар билан нуфузли мусобақаларни ташкил этсак бўлади. Ҳам зиёрат, ҳам футбол, ҳам сайёҳлик. Сайёҳлик компанияларидан ташқари Ўзбекистон футболига скаутлар кириб келади.

Шу тариқа Европага чиқа олмаётган ёш истеъдодларни Ўзбекистонда туриб хорижликлар назарига тушишига эришамиз. Чет эл клубларининг фақат пойтахтга эмас, балки Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга ташриф буюриши футбол оммавийлигини яна оширади деган ўйдамиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика