UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32Дилшод Нуралиев: "Нукусдаги ўйиндан қониқмадим, лекин натижа бор"  0 21:30Буюк Арсен  0 21:29"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда  0 21:20Умид Аҳмаджонов билан жиддий суҳбат. Абрамов ва Аҳмадалиевни футболга қайтарамизми?  5 21:11Нойер жамоа билан машғулотларни бошлади  4 21:05Суперлига. "Қизилқум" - "Нефтчи" 1:0 LIVE. ОНЛАЙН  112 20:54ВИДЕО. "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этди? Голларни томоша қилинг  32 20:45Olamsport: Хабибнинг Роналду ҳақидаги таассуротлари, Урганч Осиё чемпионатини қабул қилишга тайёр ва бошқа хабарлар  0 20:44"Ювентус" ярим ҳимоячиси принципиал рақиб билан учрашувда ўйнамаслиги мумкин  2 20:17“Қизилқум” мухлислари учун яна бир қулайлик + ФОТО  5 20:15РУСАДА Денисовни жаримага тортди  6 19:56Конте: "Венгер футбол дунёсининг ҳурматига лойиқ"  10 19:55Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди  479 19:30"Челси"нинг бу мавсумдаги энг ёмон 5 асосий футболчиси  8 19:03Карикатура: "Реал Сосьедад" "Барселона" учун чемпионлик йўлагини тозалаб берди  4

Футбол ва туризм - давлат сиёсати Янгиликлар

Футбол ва туризм - давлат сиёсати

Юртимизда содир бўлаётган турли соҳалардаги ўзгаришлар барчамизни бефарқ қолдирмаяпти.

Давлат сиёсати турмуш ҳаётимизга бевосита боғлиқлигини инобатга олган ҳолда Президент қарорларининг футболга тўғри келадиган нуқталаридан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистонда сайёҳликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурган ҳолда махсус қарорларни имзолаяпти.

Ички туризм ривожланиши валюта ташқарига чиқиб кетмаслигига сабаб бўлса, чет элдан келадиган сайёҳлар эвазига давлат ғазнасини валюта билан тўлдириш мумкин. Эҳтимол, футболга бунинг нима алоқаси бор дерсиз.

Келинг, Туркия қандай қилиб қишки йиғинлар учун марказга айланганини ёдга оламиз. Россиянинг "Ротор" клуби 1995 йил машғулот ўтказиш учун Анталияга боради. У пайтда Анталия бугунгидек катта салоҳиятга эга эмасди, яъни футбол клублари учун. Йиғин якунига етгач, "Ротор" вакили уларга хизмат кўрсатган кутиб олувчига, нима учун меҳмонхоналар олдида футбол майдонлари йўқлигини, қиш ойларида бу ерга келиб машғулот ўташ идеал маскан эканини айтади.

Шундан кейин Туркия меҳмонхоналари бирин-кетин машғулот майдонларини барпо эта бошлайдилар. Бугунга келиб қиш бўйи Анталиядаги меҳмонхоналар "ўлик" мавсумда ҳам мижозларга бой. Уларнинг жуда катта қисми футбол клубларидир. Биргина футбол ортидан Туркияга кириб келаётган миллионларни энди ўзингиз бир чамалаб кўраверинг

Айтайлик, биз ҳам нима биландир футбол клубларини ўзимизга жалб этишимиз мумкинми? Самарқанд ва Бухоро деганда МДҲ давлатларидан тортиб Европагача яхши билишади. Лекин на Самарқанд ва на Бухорода битта текис, яъни тўлиқ стандартга жавоб берувчи сунъий майдон мавжуд эмас. Масалан, тарихий шаҳарларда иккитадан сунъий майдон қуриш орқали юртимиз ғазнасини яхшигина маблағ эвазига бойитиб олишимиз мумкин.

Туркия ҳам бир деганда ҳозирги даражага етмаган, бунинг учун анча йил керак бўлди. Биз эса аввал кичик футболдан бошлаймиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани Ўзбекистон Республикаси Президенти кайфиятини кўтариб юборгани сир эмас, буни Шавкат Миромонович футболчиларимизнинг Тошкентга келишлари биланоқ совғалар билан сийлагани шахсан ўзлари катта мақсадлар олдида турганимиздан дарак.

Ўзбекистондек салоҳиятга эга давлат учун иккита сунъий майдонни қуриш ҳеч гап эмас. Бу билан биз Ўзбекистонни МДҲда болалар футболи маркази бўлишига пойдевор қўя оламиз. Бухорода "Имом Ал Бухорий", "Минора", Самарқандда эса "Амир Темур" ва "Буюк ипак йўли" каби бутун дунё биладиган ном остида турли футбол мусобақаларини ўтказсак бўлади.

Фараз қилинг, "Буюк ипак йўли" Кубоги орқали Хитой, Италия, Россия, Греция, Малайзия ва қўшни давлатлар билан нуфузли мусобақаларни ташкил этсак бўлади. Ҳам зиёрат, ҳам футбол, ҳам сайёҳлик. Сайёҳлик компанияларидан ташқари Ўзбекистон футболига скаутлар кириб келади.

Шу тариқа Европага чиқа олмаётган ёш истеъдодларни Ўзбекистонда туриб хорижликлар назарига тушишига эришамиз. Чет эл клубларининг фақат пойтахтга эмас, балки Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга ташриф буюриши футбол оммавийлигини яна оширади деган ўйдамиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди
"Локомотив" ҳамда "Зоб Аҳан" ўртасидаги Осиё...  365
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  259
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  136
Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат" Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат"
ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан"...  155
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг