UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. (+10 фото)

Жаҳон футболидаги тарихий ҳолатларни ретросуратлар орқали эслашда давом этамиз.

“Олтин тўп”ни қўлга киритган Украина футболи афсоналари. 

Олег Блохин (1975), Игорь Беланов (1986) ва Андрей Шевченко (2004). 

2008-йил. Хитойдаги ёзги Олимпия ўйинлари. Финал. Нигерия - Аргентина - 0:1. 

Серхио Агуэро жамоадоши Лионель Месси билан биргаликда чемпионликни нишонламоқда 

2004-йил. Юрген Клопп ниҳоят “Майнц”ни қуйи дивизиондан, Германия бундеслигасига олиб чиқди. 

2000-йил. “Ювентус” аъзолари Эдвин ван дер Сар ҳамда Зайниддин Зидан янги йил арафасида болаларни хурсанд этишди. 

2002/03 йилги мавсум. Пеп Гвардиола “Рома” клуби таркибида. 

ЖЧ-1994. Гуруҳ босқичи. Россия – Камерун – 6:1.

Чапда Роже Милла ва ўнгда Олег Саленко. Бу тарихий суратнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, Камерун терма жамоаси аъзоси Роже Милла мазкур баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб, жаҳон чемпионатлари тарихида тўп киритган ёши энг катта (42 ёш) футболчига айланган. Милла ЖЧда қатнашган ёши энг катта ўйинчи ҳам бўлган. Бироқ, унинг бу натижасини аввалига, 2014-йилда Фарид Мондрагон (Колумбия, 43 ёш) кейин эса 2018-йили Эссам Эль-Хадари (Миср, 45 ёш) янгилади. Шунингдек, ушбу ўйинда Россия термаси аъзоси Олег Саленко пента-трик қайд этиб, мундиалнинг битта учрашувида 5та гол урган ягона футболчи сифатида тарихда қолган. Ҳозиргача Саленконинг рекордини ҳеч ким янгилай олмаяпти.

2003-йил. “Спортинг” – “Манчестер Юнайтед” – 3:1.

Криштиану Роналдунинг “қизил иблислар” эътиборига сазовор бўлган учрашуви.

2007/08 йилги мавсум. "Валенсия" футболчилари Давид Вилья ва Давид Сильва Фернандо Морьентеснинг голини нишонлашмоқда.  


1999-йил. Вьери, Йерро, Мальдини, Ривалдо ва Ортега Испанияда ташкил этилган кўргазмада. 

ЕЧЛ 2004/2005 йилги мавсум. “Реал” – “Рома” – 4:2.

Франческо Тоттининг жарима зарбаси ва “Қироллик клуби”нинг юлдузли девори.

+Бонус.

Бразилия чемпионати. 2009/10 йилги мавсум. “Коринтианс” – “Сантос” – 1:0

Фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган Роналдо ва 17 ёшли Неймар.

Акмурзаев Элдор тайёрлади.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика