UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросимига ОAВ вакилларини таклиф этамиз Янгиликлар

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросимига ОAВ вакилларини таклиф этамиз

Футболнинг бугунги ривожланиш тенденцияси мамлакатимизда яратилган футбол инфратузилмасини малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимига мослаштиришни талаб қилмоқда.

Буни инобатга олган ҳолда, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича рақобатдош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қиладиган футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази (ФМТМ) ташкил этилди.

Футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали марказда 7 йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлаб борилади.

Булар – мураббийлар, селекционерлар, футбол таҳлилчилари, ҳакамлар, футбол менежерлари, психологлар ва маркетологлар каби йўналишлардир.

Жорий йилнинг 3 июль соат 11.00 да “Бунёдкор” стадионида жойлашган ушбу марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Очилиш маросимига барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф этамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика