

2024 йил Париж шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинлари футбол баҳсларининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Осиё вакилларидан ким ушбу мусобақада қатнашиши тез орада Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубогидан сўнг маълум бўлади. Ушбу турнирда дастлабки учта ўринни эгаллаган Олимпия терма жамоалари Париж-2024'га Осиё номидан тўғридан-тўғри йўл олади. Тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа эса плей-офф баҳсида қатнашади.
"А" гуруҳи
Франция
АҚШ
ОФК ёки АФК вакили (плей-офф)
Янги Зеландия
"B" гуруҳи
Аргентина
Марокаш
Осиё 3-ўрин
Украина
"C" гуруҳи
Осиё 2-ўрин
Испания
Миср
Доминикан Республикаси
"D" гуруҳи
Осиё 1-ўрин
Парагвай
Мали
Исроил




