"Фулхэм" Лофтус-Чикнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи

12 мар 2021, 21:53
Ижара асосида "Фулхэм" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган "Челси" футболчиси Рубен Лофтус-Чик Лондон клубида қолиши мумкин.

25 ёшли англиялик футболчининг ижара шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Фулхэм" раҳбарияти ёзги трансфер мавсумида Рубеннинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштиряпти.

Маълумот учун, Лофтус-Чик АПЛнинг жорий мавсумида 22 учраш ўтказиб, 1 та гол уришга улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com