Френки де Йонг: "Реал" ғалабага муносиб эди, аммо биз ҳали Кубок ва ЧЛда ўйнаймиз, ЛаЛигада камбэк қилишга уриниб кўрамиз"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2024, 20:05
Френки Де Йонг Испания Суперкубоги финалида "Реал" "Барселона"дан кучлироқ бўлганини тан олди.

Финалда "Реал" 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания Суперкубогини қўлга киритди.

"Биз ўша баҳсда яхши ҳаракат қила олмадик, аммо битта ўйин билан бутун мавсумга баҳо бериб бўлмайди.

"Реал" ғалабага муносиб эди. Биз ўсишда давом этишимиз лозим.

Яна учта турнирда иштирок этамиз - Испания Кубогининг 1/4 финалидамиз, ЧЛда ўйнаймиз ва ЛаЛигада камбэк қилишга уриниб кўрамиз" - дейди Френки Де Йонг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca