"Фрайбург"ни мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган 38 ёшли собиқ футболчи бошқаради

Sherzod Nurmatov
22 мар 2024, 17:24
Юлиан Шустер жорий мавсум якунида "Фрайбург" бош мураббийи лавозимини эгаллайди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Германия жамоаси 38 ёшли мутахассис учун у бошқарадиган биринчи жамоа бўлади.



Ярим ҳимоячи футболчилик фаолиятининг асосий қисмини "Фрайбург"да ўтказган. У клуб сафида 242 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 32 та голга ассистентлик қилган.

"Фрайбург" Германия чемпионатининг 26-туридан кейин 33 очко билан 9-ўринда бормоқда. Ҳозир "оқ-қоралар"га 58 ёшли Кристиан Штрайх устозлик қиляпти. У бу лавозимни 2011 йилдан бери эгаллаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get German Football News