UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Асрор Алиқулов: "Хумоюн Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйиндан иборат экан"  0 10:27Қозоғистон терма жамоаси футболчиси иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  0 10:16Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 77 ёшга тўлар эди  6 10:07«Болонья» собиқ футболчиси: «Шомуродов «Рома»да қолиб, ўйнаб кетиш имконияти бор»  1 09:4336 ёшли Лионель Месси энг зўри! Копа Америка гуруҳ босқичининг рамзий термаси билан танишинг  28 09:18Файзуллаевнинг агенти «Бавария»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  7 09:18ОКМКни 5 нафар футболчи тарк этди  3 09:10Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади  0 08:52Олтита мамлакат мезбонлик қиладиган ЖЧ-2030 мусобақасининг финали қайси стадионда бўлиши маълум  4 08:27АПЛ жамоалари қизиқишига қарамасдан Бельгия терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилди  3 08:14Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди  1 08:00Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди  17 07:33Ўзбекистон кубоги. Бугун иккита учрашув бор  3 03:30Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз  2 00:55"Барселона" Нико Уильямс трансфери ўхшамаса, кимни сотиб олиши маълум  1

Франк Рибери: “Бавария” ва Рибери – бир бутун” Янгиликлар

Франк Рибери: “Бавария” ва Рибери – бир бутун”

2015 йил Франк Рибери учун омадсиз келди. У бундеслигада 5, Чемпионлар лигасида 3 ва Германия Кубогида 1 учрашувда майдонга тушди.

Мартдан декабргача оёғидан олган жароҳати туфайли Франк футболсиз яшади. “Боруссия” Мюнхенгладбахга қарши узоқ кутилган дебютдан 4 кун ўтиб, у Загребнинг “Динамо” клубига қарши беллашувда яна жароҳат олди. “Бавария” расмий сайти 32 ёшли ярим ҳимоячи билан ушбу қийин давр ҳақида суҳбатлашди.

- Франк, 4 фарзанднинг отасисиз. Қаттиққўл отамисиз?
- Болаларим билан жуда хотиржамман деб айтган бўлардим. Менда бўш вақт бўлганда уни доимо фарзандларим ва рафиқамга бағишлайман. Кўп саёҳат қилишни ёқтирмайман, уйда оилам билан вақтимни ўтказишни афзал биламан. Ўтган йили бу менга жуда яхши насиб этди. Барчамиз бу кутилмаган ҳолат бўлди, чунки соғлом бўлганимда ҳар уч кунда бирор жойга кетардим.


- Болаларингиз Германияда катта бўлмоқда. Улар қанчалик немислашиб улгурган?
 - Бу ерда деярли 9 йилдан бери яшайман. Кичик қизим эса 7 ёшда. Унда немисча менталитет шаклланган. Улар опаси билан немисчада жуда яхши гапиришади. Мен ҳақимда нима дейилса ҳам, улар доимо тўғри сўзларни танлашади.

- Қишки таътилни қандай ўтказишни режалаштиряпсиз?
- Биз дам олиш учун бирор жойга боришни истагандик, бироқ жароҳатим сабабли ҳар куни зарур текширувдан ўтишим лозим. Барчасини оилам билан Булонда қолишга мўлжаллаб, ташкил қилганман.

- Янги йилни қандай байрам қиласиз?
- Оилам билан Булонда. Ҳар йили 15 киши йиғиламиз. Буни орзиқиб кутаман. Биз ҳамиша жуда яхши муҳитга эгамиз.

- 2015 йилнинг кўп қисмини жароҳат билан ўтказдингиз. Фарзандларингиз нима бўлганини сўрашдими?
- Катта қизим барчаси жойида эканлиги ҳақида сўради. Албатта, мен ижобий кўриниб, яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилдим. Лекин оилам менга нимадир етишмаётганини кўрди. Футбол – менинг касбим. Футбол майдонига тегишлиман. Ўйнашим шарт. Шу сабабли бу йил менга баъзида аламли бўлди. Фарзандларим менга жароҳатим ҳақида унутишга ёрдам беришди.


- Футболсиз 9 ой қандай ўтди?
 - Бу жуда қийин вақт бўлди. Нима бўлгани тўғрисида кўп ўйладим, барчасини ўнглашга уриндим. Курашдим.

- Фаолиятингиз тугагани ҳақида қўрқув бўлмадими?
- Йўқ, ҳеч қачон. Лекин вазият ростдан оғир эди. Стадионда бўлганимда жамоа яхши ўйнаса ва ғалаба қозонса, бундан қувондим. Бунга 3-4 ўйин сабр қилиш мумкин. 9 ой давомида учрашуввларни трибунадан томоша қилиш жуда оғриқли. Ҳеч қандай завқ бермайди.

- Кейин Мюнхенгладбахдаги ўйин бўлди. Гвардиола сизни машқ қилишга юборди ва мухлислар сизни олқишлашни бошлашди. Ҳиссиётлар қандай эди?
- Жуда ҳиссиётли вазият бўлди. Мухлислар номимни айтиб қичқиришганда танам жимирлаб кетди. “Бавария” 9 йилдан бери ўйнайман ва ишқибозлар билан жуда яхши муносабат шаклланган. Биз биргаликда курашдик, кулдик, ғалаба қозондик. Жароҳат олган давримда клуб мени доимо қўллаб-қувватлади. “Бавария” ва Рибери – биз бир бутунмиз.


- Кейин сиз гол урдингиз. Бунга ҳамон қодир эканингизга ишонишингиз учун тўп киритиш муҳиммиди?
- Бунга қодир эканлигимни билгандим. Жароҳат олганингда ҳеч нарса қила олмайсан. Фақат кутиш қолади. Майдонга қайтганда эса барчаси осонлашади. Кўп нарса қўлингдан келишини ҳис қиласан. Бу хислатни йўқотмайсан. Фақат жисмоний ҳолат ва мускулларни бой беришинг мумкин.

- Афсуски, Загребда яна жароҳат олдингиз.
- Ҳа, афсуски. Миям тайёр эдим, лекин мускулларим ҳали кучсиз эди. Муҳими, энди эски жароҳатим билан боғлиқ муаммога эга эмасман. Яна соғлом бўлганимда менга фақат суръат ва ўйин зарур бўлади.

- Янги йил кириб келмоқда. 2016 йилда нималарни хоҳлайсиз?
- Тезроқ аввалги ҳолатимга қайтишни. Жуда кучли иштиёққа эгаман. Жамоа билан биринчи давра охирида бирга бўлган 2-3 ҳафта ажойиб ўтди. Барча жароҳат олганлар сафга қайтишига умид қиламан. Барчамиз биргаликда совринлар учун курашишни истаймиз.
 

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика