Франциялик мураббий чемпионлик медалини аукционга қўйди

5 апр 2020, 00:34
"L'Équipe" хабарига кўра, "Нант" клуби собиқ мураббийи Рейнальд Денуэкс Франция чемпионатидаги ғалабаси учун тақдим қилинган медални ким ошди савдосига қўйган.

Мазкур мутахассис бошчилигидаги "Нант" жамоаси 2000/2001 йилги мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритганди.

Денуэкс чемпионлик медалини 3 апрель куни акционга қўйган. Савдодан тушган маблағ коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига ёрдам бериш учун йўналтирилади. Савдолар 6 апрелга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Équipe