Франция термаси ҳимоячиси ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
17 апр 2018, 21:09
"Монако" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жибриль Сидибе ўнг оёғи тиззасидан жиддий жароҳат олди.

25 ёшли футболчи ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг қачон ва қанча вақт давомида тикланиши айтилмаган.

Бу мавсумда Сидибе "Монако" таркибида 33 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 7 бора голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru