Франция терма жамоаси дарвозабони: "Парагвай билан ҳисоб китобимиз бор"
27 сен 2024 20:21
Янгиликлар
Франция терма жамоаси дарвозабони: "Парагвай билан ҳисоб китобимиз бор"
Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасидаги Таиланд - Франция (2:5) учрашувдан сўнг Франция терма жамоаси дарвозабони Франсис Локока сайтимизга кичик интервью берди.
"Таиланд - ажойиб жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Бугун биз ғалаба қозондик ва ажойиб ўйин ўтказдик. Ўйиндан аввал фақатгина ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз дея ният қилгандик, якунда ўз мақсадимизга эришдик. Чорак финал босқичи яхши натижа деб ўйлайман. Кейинги босқичдаги рақибимиз Парагвай. Биз сўнгги икки йил ичида Парагвайга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказгандик ва бу жамоага мағлуб бўлгандик. Улар билан ҳисоб китобимиз бор. Бу сафар эса мундиалда тўқнаш келадиган бўлдик. Икки жамоанинг ҳам имкониятларини тенг баҳолайман. Олға, Франция" - дея фикр билдирди Франция терма жамоаси дарвозабони Франсис Локока.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар