
Мамлакатдаги иқтисиодий инқироз телевизион трансляциялар сотувидан тушадиган фойдани камайишига олиб келди. Шу муносабат билан Франция Профессионал Футбол Лигаси айрим ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилди. Улардан энг асосийси Франция биринчи лигаси иштирокчилари сонини иккитага камайтириш бўлади. Ундан ташқари мавсум якунига кўра қуйи лигага учта эмас, икки жамоа тушиб кетадиган бўлади.