Франция чемпионати. «ПСЖ» «Труа»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун янада яқинлашди
08 май 2023 09:12
Янгиликлар
Франция чемпионати. «ПСЖ» «Труа»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун янада яқинлашди
Франция чемпионати 34-тури доирасида «ПСЖ» сафарда «Труа» меҳмони бўлди.
Учрашувда Мбаппе, Витинья ва Фабианнинг голлари парижликларга сафарда навбатдаги уч очкони келтирди – 3:1. Месси учрашув қайдномасига киритилмаган эди.
Натижада, «ПСЖ» 78 очко билан энг яқин таъқибчисига айланган «Ланс»дан (72) очкога ўзди. «Марсель» ҳисобида 70 очко мавжуд.
Франция чемпионати. 34-тур
Труа – ПСЖ 1:3
Голлар: 0:1 – 8 Мбаппе, 0:2 – 59 Витинья, 1:2 – 83 Шавалерен, 1:3 – 86 Фабиан Руис.
Труа – Галлон, Бруус (Бальде, 68), Рами, Палмер-Браун, Бани-Зукру, Ларуси (Яде, 81), Шавалерен, Агуме (Куаме, 68), Балде, Одобер, Угбо (Рони Лопеш, 80).
ПСЖ – Доннарумма, Рамос, Маркиньос, Данилу Перейра, Бернат, Заир-Эмери, Верратти (Саншеш, 80), Фабиан Руис, Витинья, Мбаппе, Экитик (Солер, 80).
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар